Жадидчилик: ўзликни англамоқ саодати (+видео)
Инсон қадри муқаддас, хотираси барҳаётдир. Оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда юртини, халқини унутмаган, бир қарич ерини душманга раво кўрмаган аждодларимиз хаётини ўрганиш, уларни ёд этиш биз ёшларга ҳам ғурур, ҳам фахр беради.
Ҳозирги даврга келиб, "жадидчилик" ижтимоий-сиёсий ҳаракат сифатида эътироф этилди, унинг хизматлари тан олинди. Жадид адабиёти миллий маданиятнинг таркибий қисми сифатида баҳоланиб, ўнлаб китоблар, турли асарлар нашр этилмоқда, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда асрлар давомида орзу қилинган, жадидлар ҳам интилиб келган эзгу ғоялар амалга ошмоқда, юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш имкони пайдо бўлди.
Исмоил Гаспринский – жадидчиликнинг отаси, маърифатпарварлик фаолияти давомида “Вақт” ва “Шўро” деб аталган 2 та буюк газета ҳам ташкил қилган. Бу газеталар Қримдан ташқарида ҳам кенг тарқалди. Ўша газеталар таъсири жуда катта бўлган – у Марказий Осиё зиёлилари учун чин маънодаги кашфиёт эди. Бу пайтга келиб, Беҳбудийнинг ўз маблағи ҳисобига очилган кўплаб хусусий мактаблари бор эди. У “Самарқанд” деб аталган газета чоп эттирган. Бизда эса бугун "Туркистон"газетаси "Ёшлар овози"га айланди....
Жадид боболаримизнинг миллий ва мафкуравий фаолияти, амалга ошган ва оширолмаган ғоялари ҳақида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова билан самимий суҳбатлашдик.
Батафсил
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/mLclFu6zx3Y?si=u_1NidvfY22h9Dij" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Жадид зиёлилари кўтарган муаммолар миллий, диний, ижтимоий жиҳатлар, тил, имло, маориф, хотин-қизлар масалаларини назарда тутади. Қизиғи, бу муаммоларнинг ҳеч бири бугун ҳам башарият кун тартибидан тушгани йўқ. Юз йил аввалги масалалар ҳозир ҳам қайноқ ва долзарб.
Қайси соҳани олманг, саволларимиз бисёр. Бугунги кўрсатувни Президент Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари билан якунламоқчиман. "Агар биз бу ёруғ дунёда "ўзбек“, "ўзбекистонлик“, "Ўзбекистон“ деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади!"
М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА