Ижодкорлар ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Қибрай туманида тележурналист Соҳибжон Алижонов хотирасига бағишлаб шахмат турнири ўтказилди.
Унда журналист ва ёзувчилар, марҳум ижодкорнинг шогирдлари, фарзандлари ҳамда яқинлари жам бўлди.

Сўзга чиққанлар Соҳибжон Алижоновнинг ҳаёт йўли ва ижодини ёдга олдилар.
– Сўлим гўшада хотира турнири ўтказилмоқда, — деди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов. — Бундай тадбирларни мунтазам ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, мана шундай мусобақаларнинг кўпайиши журналистлар ўртасида бирдамликни янада мустаҳкамлайди.

Шахмат турнири баҳсларга бой, лекин дўстона руҳда ўтди. Якунда ғолиблар мукофотланди. Бу каби мусобақаларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
Санжар Тошпўлатов, ЎзА