Ижодий акция давом этади
Президентимизнинг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошланган “Ўзбекистон манзаралари” акцияси жорий йил охирига қадар давом этади.

Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад – амалий санъат усталари ва рассомлар иштирокида юртимизнинг манзарали жойларида, она табиат қўйнида очиқ машғулотлар, пленэрлар ташкил этиб, табиат манзараларини тасвирлаш ва яратилган асарларни туризмни ривожлантириш бўйича нашр этиладиган альбом учун тавсия этишдан иборат.
Ушбу ижодий лойиҳа якунида акция иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кенгашига тақдим этилган асарлар сараланади ва мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича махсус нашр этиладиган альбом учун тавсия этилади.