Ижара ташвишлари енгиллашадими? (видео)
Ижарада яшаш қийинчиликлари кўпчиликка таниш.Хўш, мамлакатимизда ижарага турар жой топишда ёрдам кўрсатиш хизмати қай даражада?
ЎзА мухбири пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган “Уй бозори”да бўлиб, нархлар билан қизиқди. Ижара уйлар нархи шароити, қулайликлари, жойлашган манзилига қараб, 150 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларигача белгиланган. Агар “ OLX” бозори орқали ижарага уй излаб кўрсангиз, 700, ҳатто 800 АҚШ доллари қийматидаги ижара уйлар борлигига ҳам гувоҳ бўласиз.
Ижарага уй излаган кўп. Уларнинг орасида уйсиз қолиб ўриндиқда тунаган талаба-ю, узоқ йиллар давомида ўз оиласи билан уйма-уй сарсон бўлганлар бор. “Маклер”лар ижарачилар хизматида.
Давлатимиз раҳбари раислигида уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселекторда ҳам аҳоли сони ўсиши билан уй-жойга эҳтиёж ошиб бориши ҳисобга олиниб, оғир турмуш шароитидаги оилаларни ижтимоий ижара асосида уй билан таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилганди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур муаммоларни ҳисобга олиб, ижтимоий ижарани кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Мисол учун, хусусий уйлар ижара ҳақининг бир қисмига субсидия бериш ёки фойдаланилмаётган ётоқхоналарни таъмирлаб, ижтимоий ижарага ажратиш мумкинлиги бўйича ўз таклифларини билдирган.”Энг муҳим масала, берилаётган имтиёзларни ҳалол-пок қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш, бу борада одамларимизнинг хабардорлигини ошириш зарур”деган эди давлатимиз раҳбари.
Мазкур муаммоларга ижобий ечим топиш, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Президентимизнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Бу фармон халқ турмушини фаровон қилишга хизмат қилади.
<iframe width="1423" height="588" src="https://www.youtube.com/embed/yatflezchoA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Муҳайё Тошқораева,
Ёқуб Мелибоев(видео), ЎзА