Италия Ташқи ишлар вазирлиги сайти ҳужумга учради
Италия Ташқи ишлар вазирлиги сайтига кибер ҳужум уюштирилди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса “NoName057(16)” гуруҳи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мамлакат кибер жиноятчиликка қарши кураш полицияси ҳодиса юзасидан иш олиб борди. Тахминга кўра, амалиёт жуда кўп сохта сўров юбориш орқали сайт фаолиятини издан чиқаришга қаратилган. Ҳимоя тизими ҳужумни бартараф этган, сайтда узилиш кузатилмаган.
Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Италия Руминия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари билан бирга кибер ҳужум учун масъулларни аниқлашга қаратилган таклиф тайёрлаётганини билдирди.
Мусулмон Зиё, ЎзА