Истеъмолчи мурожаати қондирилди
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Дўстлик МФЙ, А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро T.A. мурожаати қилган.
Фуқаро мурожаатида Гулистон шаҳрида жойлашган “С.М.Г” МЧЖга автомашинасига газ баллон ўрнатиш хизмати бўйича буюртма берганлиги ва ушбу хизмат учун 4 миллион 100 минг сўм тўлагани, бироқ бир қанча вақт ўтмасдан кўрсатилган хизмат сифатсиз бўлгани сабаб автомашина яроқсиз бўлгани маълум қилинган.
Мурожаат юзасидан бошқарма ходимлари МЧЖ раҳбарига ҳолат юзасидан тегишли тартибда сўров хати юборган. Шундан сўнг хизмат кўрсатувчи МЧЖ томонидан фуқарога тўланган пул маблағи тўлиқ қайтариб берилди ва фуқаро ушбу ҳолат юзасидан эътирози йўқлигини маълум қилди.
Ш.Суяров, ЎзА.