Исроилда миллий мотам куни эълон қилинди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Мерондаги фожиадан кейин якшанба куни мамлакатда миллий мотам эълон қилди. Хабарда айтилишича, фожиа сабабли 150 киши жароҳат олган, 44 киши ҳалок бўлган.
"Мерондаги фалокат Исроил давлатида юз берган энг аянчли фожиалардан биридир. Мен якшанбани миллий мотам куни, деб эълон қилишни таклиф этаман", — деди Нетаньяху видеомурожаатида.
Ҳодиса Мерон тоғида яҳудийларнинг Лаг ба-Омер диний байрами нишонланаётганда содир бўлди. 100 мингдан зиёд киши тўпланган жойда тиқилинч юз берган. Ҳарбийлар жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилишда кўмаклашмоқда.