Исроил қамоқхоналарни тимсоҳлар билан қўриқламоқчи
Исроил атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Идит Сильман миллий хавфсизликка таҳдид солувчи маҳбуслар яшайдиган қамоқхоналар атрофига тимсоҳларни жойлаштириш ғоясини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, бундай чора хавфсизликни кучайтириш ва маҳбусларнинг қочиб кетиш хавфини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Синов лойиҳаси “Ketziot” қамоқхонаси учун режалаштирилган эди. Бироқ ўлканинг Табиат ва боғлар бошқармаси ушбу лойиҳага қарши чиқди. Уларнинг таъкидлашича, бунинг учун профессионал прецедентнинг йўқлиги, жамоат тинчлиги учун хавф ва ҳайвонларнинг ҳаёти билан боғлиқ хавотирларни айтган.
Юридик маслаҳатчи шунингдек, вазирнинг қарори амалдаги қонунчиликка зид эканлиги ва алоҳида қонунчиликни тартибга солишни талаб қилишини маълум қилди.
С.Раҳимов, ЎзА