Исроил дунё бўйлаб DDoS нишонига айланди
2026 йил биринчи ярмида Исроил сиёсий мазмунга эга хакерлик гуруҳлари томонидан даъво қилинган DDoS ҳужумининг асосий нишонига айланди. Исроилдаги “Radware” кибер хавфсизлик фирмаси янги ҳисоботига кўра, бу бутун дунё бўйлаб барча шунга ўхшаш ҳужумнинг 16,9 фоизини ташкил этди.
Дастлабки олти ой давомида хакерлар Исроил ташкилотларига 784 марта DDoS ҳужуми ҳақида хабар берган. Бу 390 ҳужум билан иккинчи ўринни эгаллаган Украинада қайд этилган ҳолатдан икки баробар кўп. Исроил улуши ўтган йилдаги 12,2 фоиздан ярим йилдаёқ 16,9 фоиз ошди.
“Radware” хакерлик фаолияти ва ҳарбий-сиёсий воқеалар орасида яқин боғлиқлик мавжудлигини таъкидлаган.
Март ойида Эрон билан можаро кескин кучайгач, ер юзи бўйлаб маълум қилинган DDoS ҳужуми сони бир ой ичида 103 фоиз ортиб, 1308 мартага етди. Эрон билан боғлиқ гуруҳлар, Ғарбга қарши ва Россия тарафдори бўлган тахминан 60 гуруҳ Исроил, Қўшма Штатлар ва Форс кўрфази давлатларига қарши кампанияга қўшилган.
С.Раҳимов, ЎзА