Испанияда 87 ёшли кампир ҳибсга олинди
Испания полицияси Кантабрия мухториятида истиқомат қилаётган 87 ёшли кампирни Сантоня шаҳридаги гиёҳванд моддалар савдоси тармоғига алоқадорликда айблаб, қўлга олди.
“Pais” газетаси тегишли манбаларга таяниб ёзишича, фуқаролик гвардияси “момо”ни наркотик савдо билан шуғулланувчи гуруҳнинг тўққиз нафар аъзоси, олти эркак ва уч аёл қаторида ушлаган. Полиция Лимпиас шаҳарчасида ўтказилган тезкор амалиёт натижасида 6,5 килограммдан ортиқ заҳри қотилни мусодара қилган.
Хабарда бу кекса аёл тақиқланган маҳсулотни уйи деразасидан, баъзан яқин атрофдаги барларга олиб бориб сотгани таъкидланган.