Испания тажрибаси асосида бозор назорати тизими такомиллаштирилади
Ўзбекистон ва Испания ўртасида бозор назорати ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Испания Ижтимоий ҳуқуқлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги вакили Хосе Витон иштирок этиб, мамлакатда бозор назоратини ташкил этиш бўйича илғор тажриба ва амалиётлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур вазирлик Испанияда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, бозор муносабатларини тартибга солиш ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича масъул давлат органларидан бири ҳисобланади.
Учрашув давомида Испанияда бозор назорати тизими қандай ташкил этилгани хусусида атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, мамлакатда мазкур соҳада 17 та вазирлик ва агентлик фаолият юритиши, назорат ваколатлари маҳсулот ва хизмат турларига қараб тақсимлангани сабабли ягона марказлашган бозор назорати органи мавжуд эмаслиги таъкидланди.

Испаниялик экспертлар Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, янги қонунчилик базасининг шакллантирилиши, рискларга асосланган назорат тизимининг жорий этилиши, рақамли ахборот платформаларининг ривожлантирилиши, маҳсулотларни бозордан чақириб олиш механизмларининг такомиллаштирилиши ҳамда халқаро стандартларга уйғунлаштириш ишлари юқори баҳоланди.
Мутасаддиларнинг фикрича, мазкур чора-тадбирлар истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, ички бозорда хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар улушини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, самарали бозор назорати фақат маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш билан чекланиб қолмасдан, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида бозор назорати соҳасида фаолият юритувчи миллий инспекторларни тайёрлаш, уларнинг Испанияда малака ошириши, илғор тажрибаларни ўрганиши ҳамда амалий стажировкаларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Мазкур ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида тажриба алмашишни кенгайтириш, бозор назорати тизимини янада такомиллаштириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Учрашувда Испания Ижтимоий ҳуқуқлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги вакили Хосе Витон иштирок этиб, мамлакатда бозор назоратини ташкил этиш бўйича мавжуд тажриба ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, мазкур вазирлик Испания фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, бозор муносабатларини тартибга солиш ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга масъул ҳисобланади.
Мулоқот давомида Испанияда бозор назорати тизими қандай йўлга қўйилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, мамлакатда бозор назорати соҳасида 17 та вазирлик ва агентлик фаолият юритиши, маҳсулот ва хизмат турларига қараб ваколатлар тақсимлангани сабабли ягона назорат органи мавжуд эмаслиги қайд этилди.
Испаниялик мутахассислар Ўзбекистонда сўнгги йилларда қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари, рискка асосланган назорат тизимининг жорий этилиши, рақамли ахборот платформаларининг ривожлантирилиши, маҳсулотларни бозордан чақириб олиш механизмлари ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ишларини юқори баҳолади.
Шунингдек, самарали бозор назорати аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришда муҳим омил экани таъкидланди.
Учрашув якунида бозор назорати соҳасидаги миллий инспекторларни тайёрлаш, уларнинг Испанияда малака ошириши ва илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида амалиёт ўташини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Мазкур ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида бозор назорати тизимини янада такомиллаштириш, истеъмолчилар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда халқаро тажрибани миллий амалиётга самарали жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА