Ислом Каримов хотираси барҳаёт
Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни муносабати билан маросим ўтказилди.
Вилоят ҳокими А.Бобоев ва вилоят фаоллари Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
[gallery-31217]
Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, давлат бошқарувини янгидан қурган, тарихимизнинг мураккаб ва оғир даврларида барқарорликни сақлаб, халқимиз манфаатларини таъминлаган буюк шахс. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотираси абадийлаштирилиб, Ислом Каримов туғилган кун ва вафот этган сана ҳар йили ёд этилади. Турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Юртимиздаги марказий кўчалар, йирик иншоотларга Ислом Каримов номи берилган. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинди, Самарқандда мақбара барпо этилди, пойтахтимиз ва йирик шаҳарларда унинг ҳайкаллари ўрнатилди.
Маросим қатнашчилари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Биринчи Президентимизнинг мустақил Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги хизматлари ёдга олинди.
Ғ.Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари