Ишончи ҳар қандай тўсиқни енга олади
Бухоро шаҳрининг Мохихосса маҳалласида яшовчи Фотима Чориева 2-гуруҳ ногиронилиги бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, меҳнатсеварлиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган ёшлардан.
Унга “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи томонидан ёрдам кўрсатилди. Психологик суҳбатлар, мотивацион машғулотлар ва индивидуал ёндашув орқали Фотима ўзида ҳаётга нисбатан ижобий қараш ҳиссини шакллантирди. Психолог ва ижтимоий ходим биргаликда унинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринларига ариза топширди. Натижада, 2024 йил июль ойидан бошлаб Фотима Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказида фаолият юрита бошлади.

Бугунги кунда у олий таълим муассасасининг 3-босқичида, тарих йўналишида таҳсил олмоқда. Таълим олиш ва меҳнат фаолиятини бир вақтнинг ўзида олиб бораётган Фотима келажакка умид билан қарамоқда.
Яхши ташкил этилган психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими ва, албатта, инсоннинг ўзига бўлган ишончи ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодирлиги бор ҳақиқатдир.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.