Ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгаяди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги “Navpromlitmash” масъулияти чекланган жамияти 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб қурилиш-бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланган бўлса, кейинчалик машинасозлик йўналишида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирилди. Натижада четдан олиб келинган алюминий ва мисдан ясалган электр қотиргич (наконечник)лар ҳамда сўриб олувчи қовурғали ускуналарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
[gallery-5913]
- Ҳозирги пайтда корхонамизда саноат фильтрлари ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, маҳсулотларимиз “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Навоийазот”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖларга етказиб бераяпмиз, - дейди масъулияти чекланган жамияти раҳбари Иброҳим Файзиев. – Жорий йилдан бошлаб эса маҳсулотларимизни экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Бу борада Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри тадбиркорлари билан музокаралар олиб бораяпмиз. Ҳамкорлигимиз натижасида улар бизга металл листлар етказиб беришади, биз эса ўз навбатида уларни тайёр маҳсулотлар билан таъминлаймиз.
Сирож АСЛОНОВ (сурат),:ЎзА