Ишбилармонлигидан мўмай даромад топаётганлар...
Косонсойлик Отабек Раҳмонов омилкорлик ортидан мўмай даромад топаётган тадбиркорлардан.
Косонсойлик Отабек Раҳмонов омилкорлик ортидан мўмай даромад топаётган тадбиркорлардан.
У 70 сотих ер майдонида 65 сотихли иссиқхона ташкил этган. Иссиқхонада помидор, бодринг кўчатлари етиштирилади. Помидорнинг “Замира”, “Сабина”, “Ламия”, “1955” ҳамда бодрингнинг “Колит”, “Бибино”, “Фантино” навлари жуда харидоргир.
– Жорий йил бошидан буён 800 мингга яқин кўчат етиштириб аҳолига етказиб бердик, - дейди тадбиркор Отабек Раҳмонов. – Айни пайтда ёзги кўчатларимиз экишга тайёр ҳолга келиб қолган. Ёзги кўчатларга талаб озроқ бўлганлиги боис 500 мингта кўчат етиштирдик. Иссиқхона ишларига 14 нафар киши жалб этилган.

