Интерактив хизматлар ривожланиш омили
Тошкент молия институтида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда «Интерактив банк хизматлари ва уларни кенгайтириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тошкент молия институтида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда «Интерактив банк хизматлари ва уларни кенгайтириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, банк соҳаси мутахассислари, мобиль алоқа компаниялари ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.
Мамлакатимизда барча соҳаларда интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. Хусусан, тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интернет-банкинг, мобиль-банкинг ва СМС-банкинг каби масофадан хизмат кўрсатишнинг инновацион тизимлари тақдим этилмоқда. Бу вақтни тежаш, иш унумини ошириш, тезкор маълумот қабул қилиш ва мижозни янгиликлардан хабардор этишда муҳим омил бўлмоқда.
Тадбирда янги интерактив давлат хизматларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, электрон тўловлар тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Соҳани янада такомиллаштиришда бўлажак кадрларнинг билим салоҳияти, касб маҳоратининг аҳамияти катта. Институтни тамомлаб, ушбу йўналишда фаолият юритадиган ёшлар соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиши, янгиликларни билиши, иш жараёнига олдиндан мослашиши муҳимдир. Давра суҳбатида талабаларнинг интерактив хизматлар кўрсатиш, инновацион лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишига оид билимлари янада мустаҳкамланди.