Инглиз тили муаллимаси
Зилола Раҳимова – Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида ёш авлодга инглиз тилидан сабоқ беради.
Зилола Раҳимова – Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида ёш авлодга инглиз тилидан сабоқ беради.
Муаллима ушбу жамоада 8 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ўқувчиларга таълим бериш жараёнида илғор педагогик технологиялардан унумли фойдаланади, тилни ўргатишнинг қулай ва осон усулларини қўллайди. Ҳар бир мавзуга алоҳида тайёргарлик билан, янгича ғоялар билан ёндашади. Шу боис мактаб ўқувчилари орасида инглиз тили фани бўйича олимпиада ғолиблари кўпчиликни ташкил этади.
– Бугунги пандемия шароитида онлайн ўқитиш жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиш учун биз, педагоглар янада фаол бўлишимиз, ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз зарур, - дейди З. Раҳимова. – Машғулотларни Debate Backdrawing, Chaindrill, Fill the gaps, Interview, Match and colour, Point and say, Cross the river, Simon says каби методлар орқали ташкил этяпмиз. Дарсларда фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириб бориш орқали уларда фанга бўлган қизиқишни янада ошириб боришга алоҳида эътибор қаратганмиз.
