Илмий иш нима учун ёзилади?
Олимлик мақоми нима? Олим киши қандай инсоний фазилатларга эга бўлиши керак?
Илмий иш нима учун ёзилади? Ушбу саволларга Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, педагогика фанлар доктори, профессор Муҳаммаджон Қуронов атрофлича жавоб берди. Илм инсонни камолотга етакловчи йўл.
Жамият равнақи ҳам шу жамиятда илмга берилаётган эътибор билан ўлчанади. Азалдан халқимиз томонидан илмли кишилар ҳурмат ва эъзозда бўлган. Устозни отадек улуғ деб ҳисоблашган.

Республика Маънавият ва маърифат марказида мустақил тадқиқотчилар иштирокида 1-онлайн Республика ўқув семинари бўлиб ўтди. Профессор М.Қуронов мастер класс методи асосида ёшларга илмий иш қандай яратилиши, ёш изланувчи олим нималарга эътибор қаратиши лозимлиги, олим инсон илм машаққатлари орқали камолот чўққиларини эгаллашлари ва бу орқали жамият тараққиёти, маънавияти учун муносиб ҳисса қўша олиши ҳақида гапириб ўтди.
Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ўқув-семинарда иштирок этган мустақил изланувчилар олиб бораётган илмий тадқиқот ишлари бўйича ҳам маълумотлар беришди. Республика ҳудудларидан иштирок этган 28 нафар изланувчан ёшлар ушбу ўқув-семинар уларга катта маънавий озуқа бўлгани, келгуси ишларини режалаштиришда устоз ўгитлари уларга дастуриламал бўлишига ишонч билдирдилар. Устоз Муҳаммаджон Қуронов мустақил изланувчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берди. Ушбу ўқув- семинар ҳар ойда бир марта ўтказиб боришга келишилди.
Ҳилола Иброҳимова,
Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси