Икки юз нафар хотин-қизлар ишли бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Сўх тумани Девайрон маҳалласидаги “Avilon So’x Textile” трикотаж корхонасида мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.
Корхонада 200 нафар сўхлик хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланган. Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар Тожикистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
Фаолиятини шу йилнинг апрель ойида бошлаган корхона аллақачон 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни хорижлик ҳамкорларга етказиб берди.
[gallery-13173]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА