Ичимлик сув муаммоси бартараф этилди
Сув – бебаҳо неъмат, шу боис унинг ҳар томчисини асраб – авайлаш ғоятда долзарб ҳисобланади.
Бугун ер шарида истиқомат қилаётган саккиз миллиард одамнинг учдан бир қисми ичимлик суви муаммо бўлган ҳудудларда яшаётганлигини ҳисобга олсак, бу неъматнинг қадри қанчалар улуғ эканлигини тушуниш мумкин.
Афсуски, ҳозирда буни ҳамма ҳам бирдек англаб етмайди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги “Гулдурсун” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаролар туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига исроф булаётган ичимлик суви масаласида мурожаат қилишди. Ушбу мурожаат жамият томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилгач, ушбу масала “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Элликқалъа тумани филиалида кўриб чиқилди. Филиал ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида ичимлик суви муаммоси ниҳоят бартараф этилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири