Ибратли оилаларга кўкрак нишонлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида “Ибратли оила” кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оилаларни ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўз олиб, мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оиланинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
[gallery-17449]
Вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардан жами 14 намунали оилага “Ибратли оила” кўкрак нишони топширилди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур танлов оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадига қаратилган бўлиб, унда жамият ҳаётида фаол ҳамда оилада соғлом муҳитни қарор топтириш, фарзандлар тарбиясида ўрнак кўрсатаётган оилалар муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА