“Ибн Сино издошлари” кўрик-танлови ўтказилди
Ҳар қандай соҳада рақобат муҳим аҳамиятга эга. Шундагина ўсишга эришилади. Айниқса, таълим ва тиббиёт ҳар қачонгидан-да ривожланиб бораётган бугунги замонда. Шундай экан, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш энг долзарб масаладир.
Шу мақсадда, Сергели Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида тиббиёт техникумлари ўртасида “Ибн Сино издошлари” республика кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва маҳоратларини намоён этиб, тиббиёт соҳасидаги салоҳиятларини кўрсатди.
Танлов баҳс-мунозараларга бой ва қизиқарли тус олди. Шунингдек, иштирокчилар учун катта тажриба мактаби бўлди.

Якунда 1-ўрин 2-сон Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига, 2-ўрин Зомин Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ҳамда 3-ўрин Сергели Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар самимий қутланди ва муносиб рағбатлантирилди.
Шербек Исломов,
ЎзА