Хусийлар билан Тоиз яқинидаги тўқнашув аҳолини ваҳимага соляпти
Яман жануби-ғарбидаги Тоиз шаҳрида хусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида жанг авж олди. Озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислиги кучайган, минглаб одам уйини тарк этмоқда.
Германиянинг DW ахборот агентлиги хабар беришича, Сена туманига ракета ҳужумидан сўнг аҳоли уйлари вайрон бўлган. Фронт чизиғи бўйлаб бироз олдинга силжиган хусийлар ушбу шаҳарни ҳозир стратегик муҳим ҳудуд сифатида кўряпти.
Тахминларга кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусийлар ҳаракати ва Саудия Арабистонига таянадиган Яман ҳукумати ўртасидаги низо қайта жонлангандан бери тўрт ой ўтди. Айни пайт расмийлар аҳолини яқин атрофдаги тепаликлардан ўт очилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Ҳукумат қўшини назорати остидаги бу кентга зарур маҳсулот етказиб берилиши ҳам қисман тўсиб қўйилган.
Мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри ҳисобланган Тоизда 1 миллионга яқин киши истиқомат қилади. Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, жанг-жадал туфайли музофотдан 134 000 одам уйини тарк этишга мажбур бўлган. Ғарбий Европа бўйлаб кўчирилган 319 000 дан зиёд одамнинг қарийб ярми муҳтожликда кун кечиряпти.
А.Маматов, ЎзА