Хуршид Тоҳиров Қоракўл тумани ҳокими этиб тайинланди
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Қоракўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Қоракўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шерали Ҳусенович Саломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Сессияда Қоракўл тумани ҳокими лавозимига Хуршид Яҳёевич Тоҳировнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Зариф Комилов, ЎзА