Ҳуқуқбузарлар жаримага тортилди
Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси, вилоят Миллий гвардия ҳамда ИИБ ҳамкорлигида Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Тадбирда балиқ овлаш тақиқланган вақтда фуқаро Н.Х. томонидан синтетик тўр ёрдамида сув ҳавзасида балиқ овлаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар туман жиноят судига юборилди. Шунингдек, Томди тумани табиат ресурслари инспекцияси давлат инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида ўтказилган назорат рейд тадбирида ҳам қонун бузилиш ҳолати аниқланган.




Унда фуқаролар М.Ж., Б.Б. ва Б.Ч. томонидан ўз бошқарувида бўлган юк машинасида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал фойдали қазилмаларини олиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9,9 миллион сўм жарима ҳамда 13,8 миллион сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.
А.Бўриев, ЎзА