«Ҳумо» очколарини 4 тага етказиб олди
Пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида хоккей бўйича Евроосиё дўстлик кубогининг иккинчи тур баҳслари ўтказилди.
Мусобақанинг ушбу турида дастлаб Беларусь шарафини ҳимоя қилаётган «Брест» клуби 3:2 ҳисобида Қозоғистоннинг «Арлан» жамоасини таслим этган бўлса, мамлакатимизнинг «Ҳумо» жамоаси Россиянинг «АКМ» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, «Ҳумо» икки ўйиндаги ғалаба эвазига очколарини 4 тага етказиб, жадвалнинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шунингдек, «АКМ» ва «Брест» клублари 2 очко жамғариб, иккинчи-учинчи ўринга жойлашди. «Арлан» эса ҳали бирорта ҳам очко жамғара олмади.


Бугун, 18 август куни Евроосиё дўстлик кубогининг учинчи тур беллашувларида «Ҳумо» – «Арлан», «Брест» – «АКМ» жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА