“Ҳумо” мағлубиятга учради
Хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатида Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ўз уйида "Арлан" жамоасини қабул қилди.
Умумий ҳисобдаги тўртинчи ўйинда ҳар иккала жамоа ғалаба қозониш учун ўзининг бор имкониятларини ишга солди. Натижада ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб 3:3 кўринишини олди. Афсуски, булитда "Арлан" хоккейчиларининг қўли баланд келди ҳамда ўз уйларига 3:4 ҳисобидаги ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Гарчи имкониятни бой бериб қўйган бўлса-да, "Ҳумо" клуби чемпионат жадвалидаги иккинчи ўринни сақлаб қолди. "Арлан" эса 51 очко жамғариб, 3-ўринда қолди.
Энди пойтахтимиз клуби 31 январь, 1 февраль кунлари чемпионат доирасидаги сўнгги икки ўйинни “Ҳумо арена” мажмуасида “Номад” жамоасига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА