Ҳукумат қарори билан янги ишланмаларга асосланган “спин-офф” корхоналарини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 544-сон қарори қабул қилинди.
Бу Президентнинг 2026 йил 4 апрелдаги тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Қарорга мувофиқ, олий таълим ва илмий ташкилотлар муассислигида хўжалик жамияти шаклида янги ишланмаларга асосланган “спин-офф” корхоналари ташкил этилади.
Таълим ва илм-фан вазирлиги икки ой муддатда янги ишланмаларга асосланган “спин-офф” корхоналари реестри ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни юритувчи субъектларнинг реестрини махсус ахборот тизимида юритилишини таъминлаши белгиланди.
Таълим ва илм-фан вазири зиммасига ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш юклатилди.
ЎзА