Хотира бор экан – миллат барҳаёт
Бухорода “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят ахборот – кутубхона марказининг Ўлкашунослик – ахборот сектори томонидан хассос журналист ва адиб филология фанлари доктори, профессор Нусратилло Наимов хотирасига бағишлаб “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” мавзусида хотира кечаси ўтказилди.
Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, олимлар, журналистлар, Нусратилло Наимовнинг оила аъзолари, марказнинг вилоят бўлимлари раҳбарлари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Кечани “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Матлуба Бозорова очиб берди.
Тадбирда таъкидланишича, у ўтган асрнинг саксонинчи, тўқсонинчи йилларида вилоят ва республика матбуотида эълон қилган очерк ва фелъетонлари билан танилган журналист. Нусратилло Наимов 19 асрнинг иккинчи ва 20 аср бошларида Бухоро ижтимоий ҳаётини бадиий тасвирлашда катта тажриба орттирган улуғ адиб бўлганлиги таъкидланди.
У 15 дан ортиқ асарлар муаллифи ҳамдир. Айниқса, Бухоро жадидларига бағишлаб ёзилган қатор асарлари ёшларни маърифатли, халқпарвар, миллатпарвар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳаётда шундай инсoнлар яшаб ўтадики, уларнинг хoтираси, қилган эзгу амаллари халқ oрасида, ҳамкасб – шoгирдлари ёдида узoқ йиллар яшайди.

Хотира кечасида Нусратилло Наимовнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Бухоролик ҳунармандларнинг халқ амалий санъати маҳсулотлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Зариф Комилов, ЎзА