Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира – абадий, қадр – муқаддас!” деб номланган уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Кечага мўътабарликда тенгсиз, шогирдлари қалбидан чуқур жой эгаллаган фахрий ва фидойи устоз-мураббийлар таклиф қилинди. Мақсад ўтганлар руҳини шод этиб, хотирлаш, ҳаёт бўлганлар билан ширин дийдорлашувдир.
Тадбирда узоқ йиллар мазкур мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган устоз, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони соҳибаси Ҳамида Фаттаҳова сўз олиб, ушбу таълим даргоҳида фаолият юритган устоз-мураббийларни ёдга олди. Хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Тизимнинг айни жонкуяр вакилларига муваффақиятлар тилади.
[gallery-17342]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА