Хотин-қизлар мурожаатлари кўриб чиқилди
Пойтахтимизда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 мартдаги аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда хотин-қизлар томонидан уй-жой, моддий кўмак, соғлиқни тиклаш, иш билан таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларидаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида жами 7 нафар хотин-қизнинг мурожаати тингланиб, ҳар бир ҳолат бўйича тегишли ташкилот ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Мурожаатлардаги масалаларни ҳал этиш бўйича ижро жараёни назоратга олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА