Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентда:
хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш учун ҳужжатларни ҳар йили 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш;
давлат хизматини кўрсатиш, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича тўловларни амалга ошириш;
хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича QR-код билан ҳимоялантан имтиҳон натижасини бериш тартиби белгилаб берилган.
Ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматининг Ўзбекистон Республидаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши таъминланади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ва умумтаълим фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл беришни йўлга қўйилади.
Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар (шу куни ҳам) давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ёки ариза берувч мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Регламентга кўра, ариза берувчи ариза топшириш муддатлари якунлангунга қадар рад этилган аризаларни қайта юбориши мумкин. Ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани, сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани ёки белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани аризаларни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади.
ЯИДХП ёки махсус платформа ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августга қадар (шу куни ҳам) кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.
Аризаларни қабул қилиш якунлангандан сўнг ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани, сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани сабабли рад этилган аризалардаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш учун ариза берувчига қўшимча беш иш кунидан иборат муддат берилади.
Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўқиши кўчирилаётган олий таълим ташкилотларининг муайян таълим йўналишига ўқишга кириш фанлари бўйича, ўқийдиган тилида махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топширади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича ушбу Регламентга мувофиқ шаклдаги QR-код билан ҳимояланган имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафта ичида ЯИДХП ёки махсус платформа орқали ариза берувчига юборилади.