Хоразмда ректорлар форуми ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университетида Туризм таълими йўналишидаги олий таълим муассасалари ректорларининг форуми бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг туризм соҳаси бўйича кадрлар тайёрлайдиган 11 та олий таълим муассасаси ректори, шунингдек, хорижий ҳамкорлар – Япониянинг Нагоя ҳамда Туркиянинг Гелишим олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Форум ишини Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев кириш сўзи билан очиб, воҳанинг туризм салоҳияти ва имкониятлари хусусида тўхталди. Бугунги кунда ҳудудда соҳа индустрияси тармоқлари ва хизмат кўрсатиш тури ва сифати ошаётганини таъкидлади.
[gallery-18752]
Иштирокчилар ўз олий таълим муассасаларига бириктирилган туристик ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар борасида тақдимот ўтказиб, мамлакатимиз туризм салоҳиятини ошириш, туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги тажриба ва билими билан ўртоқлашди.
Тадбир давомида Урганч давлат университети фаолияти билан яқиндан танишилди. Талабалар турар жойида яратилган шарт-шароитлар, кутубхона, маънавият хонаси, яшаш хоналари ва ошхоналар кўздан кечирилди. Шунингдек, иштирокчилар янги барпо этилаётган спорт комплекси ҳамда 5-ўқув биносида бўлди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА