Хоразмда мустақиллик шукуҳи
Хоразм вилоятида Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги кенг нишонланди. Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида байрам муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоятнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган давлат, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган бухороликлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, фаол ёшлар иштирок этди.
Байрам дастурларини томоша қилиш ниятида хоразмликлар дастлаб павильонлардаги ёшлар томонидан етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари кўргазмалари билан танишди.
Тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб воҳа аҳлини байрам билан табриклади. Юртимиз равнақи ва халқимиз бахти, саодати йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, унинг самараларини таъкидлади.
[gallery-19062]
Эл севган таниқли санъаткорлар, болажонларнинг ҳаваскорлик жамоалари, ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади. Жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг мероси, сўнмас жасорати саҳналаштирилган чиқишлар орқали ифода этилди.
Айниқса, бир-биридан гўзал куй ва қўшиқлар ижроси тадбир иштирокчиларини рақсга чорлади. Хоразм вилоятининг шаҳар, туманлари, маҳаллалари бўйлаб байрам шодиёналари давом этмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов, ЎзА.