“Хонжиза”да мароқли ҳордиқ
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёзги таътилда болаларнинг дам олишини мароқли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан юртимиз бўйлаб “Ёзни Камалак билан!” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Сурхондарё вилоятида ташкил этилган ушбу лойиҳанинг навбатдаги манзили “Хонжиза” оромгоҳи бўлди.
Лойиҳа давомида сардорлар томонидан болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли танлов ва қизиқарли ўйинлар, жумладан, футбол мусобақаси , иншолар танлови ва рассомчилик мусобақаси ўтказилди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўғил-қизлар якунда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-13056]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА