Хондизада йиллик режалар муддатидан аввал бажарилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Сурхон воҳасида жойлашган таркибий бўлинмаси – бир қатор йўналишлар бўйича йиллик режани муддатидан аввал бажарди.

2022 йил октябрь ойининг илк кунидаёқ концентратда мис метали ишлаб чиқариш режаси тўлиқ бажаришига эришилди. Меҳнат жамоаси олдига 2022 йилда концентратда 1545,6 тонна мис метали ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган эди. Шунингдек, меҳнат жамоаси яна бир йўналиш бўйича йиллик режани муддатидан аввал уддалашди. 2022 йилда 20065 тонна концентратда рух метали ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган эди. Сурхонлик кончи-бойитувчилар ушбу вазифани 2022 йилнинг 13 ноябрь санасида 20065,6 тонналик натижа қайд этган ҳолда адо этишди.

Оқилона бошқарув сиёсати, ҳар бир ишчининг ўз ишига бўлган жиддий ёндашув ва технологик ишлаб чиқариш режимига қатъий амал қилиш, пировардида кўзланган натижага эришиш. Ушбу омиллар сабаб бугун Хондиза кон бошқармаси меҳнат жамоаси вазифаларни ёруғ юз билан бажармоқда.
ОКМК Ахборот хизмати