Ҳоким ёрдамчисидан бир савол
Савол: Ҳоким ёрдамчиси томонидан тақдим этилган маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида тузилган далолатномани ўзгартирса ёки қайта тузса бўладими?
Мазкур саволга Марказий банк департаменти бошқарма бошлиғи Турғун Ҳакимов жавоб беради.
– Ҳоким ёрдамчиси томонидан тақдим этилган маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома масъул тижорат банклари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан бекор қилиниши мумкин.
Далолатномани рад этиш юзасидан масъул тижорат банклари филиаллари ҳамда Агентликнинг ишонч телефонларига мурожаат қилиш лозим.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА