Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокими В.Ниязимбетовнинг “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғинида ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилиниб, бу соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашув давомида туман ҳокими мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида уларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс тизими яратилгани, билимли, кенг дунёқарашга эга ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек, ёшларнинг қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариши учун барча зарур шароитлар яратиб берилаётгани алоҳида таъкидланиб, уларни ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишга, илм-фан ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашга чақирди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқ берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири