Ҳоким ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот
Жиззах шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари хорижда меҳнат қилаётган жиззахлик ёшлар билан онлайн тарзда ва шаҳарлик ёшлар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, янги-янги иш ўринлари яратилаётгани ва ижтимоий дастурлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Мулоқот давомида мигрант ёшлар ҳам, учрашувда қатнашган ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
[gallery-20176]
Шунингдек, хорижда миграцияда бўлган ёшларнинг Ўзбекистонга қайтиб келиши ва ўз шаҳрида улар учун янги иш ўринлари ва яхши имкониятлар яратилиши учун қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам муҳокама қилинди.
Бу каби учрашувлар орқали ёшларнинг Янги Ўзбекистоннинг равнақига ва ўз келажагига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларни янада рағбатлантириш мақсад қилинганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ҳоким ва секторлар раҳбарлари иштирокидаги бундай мулоқотлар ҳар ҳафта бир маротаба шаҳардаги маҳалла ёшлари ва миграциядаги жиззахлик ёшлар ўртасида ташкил этилиши белгилаб қўйилганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари