Хивада “Туркий дунё ёшлар пойтахти – 2026” лойиҳаси давом этмоқда
Мазкур лойиҳа Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида илгари сурилган бўлиб, туркий давлатлар ёшлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилади.
Хива шаҳридаги Фаровон меҳмонхонасида лойиҳанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Нуру Гулиев ҳамда Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов сўзга чиқди.

Тадбир туркий давлатлар ёшлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорлик, етакчилик ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Икки кунлик дастур давомида ёш тадбиркорлар ва ёш етакчилар форумлари, шунингдек, экологик таълим ва замонавий таҳдидларнинг олдини олишга бағишланган халқаро конференциялар ташкил этилди.

Йил давомида Хивада лойиҳа доирасида ўтказиладиган тадбирлар туркий дунё ёшлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорлик, етакчилик ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири