Президент ташрифидан сўнг

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг “Gansu Kaisheng Daming Solar” компанияси вакиллари билан учрашди.  

Юртбошимиз жорий йилнинг 31 октябрь – 1 ноябр кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.  

Жумладан, 2025 йилда вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиши, натижада 600 та янги корхона очилиб, 15 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилиши режалаштирилган.  

Хитойлик тадбиркор билан учрашув давомида компания вакилларига маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.  

Шунингдек, компания вакиллари томонидан вилоятда инновацион усулда шиша ёрдамида 50 МВт электр энергияси, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қурилаётган электр станцияси ҳудудида фармацевтика учун доривор ўсимликлар етиштиришни ташкил этиш каби лойиҳалар тўғрисида таклифлар билдирилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик ишбилармонлар билан самарали учрашув