Хитойда сув тошқини оқибатида юзлаб илонлар фермадан қочиб кетди
ХХРнинг Гуангжи Чжуан ҳудудида кучли сув тошқини фермадан 900 дан ортиқ илон, жумладан, заҳарли кобралар қочиб кетишига олиб келди.
Расмийлар аҳолини хавф ҳақида огоҳлантириб, судралиб юрувчиларни қидириш учун фавқулодда хизматларни жалб қилди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бир киши кобра чақиши оқибатида вафот этган.
Хабарда келтирилишича, минтақада заҳарга қарши воситалар захираси кўпайтирилган ҳамда касалхоналар юқори даражадаги тайёргарлик ҳолатига келтирилган.
С.Раҳимов, ЎзА