Хитойда олти қаватли бино қулаб тушди
Хитой марказий телевидениеси маълумотларига кўра, жума куни Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясидаги Чангша шаҳрида олти қаватли бино қулаб тушди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Воқеа жума куни Чангша тиббиёт институти яқинидаги Ванченг туманида маҳаллий вақт билан соат 12.50 да содир бўлган. Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларнинг биринчи гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бинонинг умумий майдони тахминан 800 квадрат метрни ташкил этади. Биринчи қаватда дўконлар, иккинчи қаватда умумий овқатланиш корхоналари, учинчи қаватда хусусий кинотеатр, 4-6-қаватларда кичик меҳмонхона жойлашган. Олтинчи қаватнинг тепасида бино эгасига тегишли чодир ҳам бор эди.
Қулаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган, ҳодиса вақтида бинода қанча одам бўлгани ҳам маълум эмас.