Хитойда Халқаро кинофестиваль бошланди
Хитойнинг Хайнань оролида IV Халқаро кинофестиваль очилди, деб хабар қилди “CGTN”.
Маълумки, мазкур орол энг яхши тропик курортлардан бири бўлиб, қулай савдо майдончаси ва маданий алмашинувлар учун кенг имконияли жой ҳисобланади.
Жорий йилнинг муҳим кино танловида иштирок этиш учун 26 мамлакатдан ўттизга яқин фильм танлаб олинди.
Фестиваль доирасида шунингдек, кинофорумлар, маҳорат дарслари ва оммавий намойишлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Г. Абдуллаева, ЎзА