Хитой коинотга “Шэньчжоу-23” фазо кемасини учирди
ХХР “Тяньгун” орбитал станциясидан ичида уч нафар фазогир бўлган “Шэньчжоу-23” коинот кемасини учирди. “Reuters” ёзишича, экипаж аъзоларидан бири мамлакат тарихида биринчи марта станцияда бир йил давомида ишлайди.
Миссия Хитой ва АҚШ ўртасида одамларни Ойга олиб чиқиш бўйича рақобат кучайиб бораётган бир пайтда амалга оширилди.
Жорий йил апрель ойида “NASA” “Artemis II” миссиясини муваффақиятли якунлади - бу 50 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи одам бошқарадиган ракета Ойни айланиб чиқиши бўлди. Тўрт космонавт тахминан 10 кун парвоз қилишди ва 1,1 миллион километрдан ортиқ масофани босиб ўтишди.
Февраль ойида “NASA” “Space Launch System” ракетасидаги техник муаммолар туфайли биринчи одам бошқарадиган аппаратнинг Ойга қўнишини 2027 йилдан 2028 йилга қолдирди.
Пекин эса 2030 йилга келиб Ойга одам қўнишини амалга оширишга ва 2035 йилга келиб Россия билан биргаликда доимий Ой базасини яратишга умид қилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА