Хитой элчиси: АҚШ ва Исроил Эрон билан урушмаслиги керак
АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши, аслида, ҳеч қачон бўлмаслиги керак эди, можарони давом эттиришга ҳам ҳожат йўқ. Хитойнинг Теҳрондаги элчиси Цун Пэю сўзларига кўра, уруш “ҳамма нарсани ҳаммага аниқ кўрсатди”.
Дипломат Пекин ва Теҳрон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ташқи омилларга боғлиқ эмаслигини ҳам таъкидлади.
Пэю Хитой Покистоннинг можарони ҳал қилиш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаши, Исломободни Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш бўйича ишончли шерик, деб билишини қўшимча қилди. Дипломатик миссия раҳбари якуний келишувга эришиш учун можаро томонлари музокара жараёнидаги кўплаб “кўтарилиш ва пасайиш ҳолатларига қарамай”, доимий мулоқотни давом эттиришлари керак, деган фикрни билдирди. Шунингдек, март ойи охирида Хитой томонидан Покистон билан бирга Форс кўрфази, умуман Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни тиклаш ташаббусига киришганини эслатди. Шу нуқтаи назардан Пэю Пекин тегишли барча томонлар билан доимий алоқада бўлишига ишонч билдирди. Бу Хитойнинг тинч мулоқотни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракати муҳим қисмидир.
С.Раҳимов, ЎзА