Хитой билан стратегик шериклик, Сербияга ташриф, хорижга кўчиш ва футболдаги ғалаба - Қисқа хабарлар
"Қисқа хабарлар" дастурининг бугунги сонида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой делегацияси ва Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби билан учрашувлари, мамлакатда суюлтирилган газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар, “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги ҳамкорлик, давлатимиз раҳбарининг Сербияга расмий ташрифи ҳамда Ўзбекистондан доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетган фуқаролар сони ҳақида сўз боради.
Шунингдек, фуқаро фойдасига 500 миллион сўмлик қарз ундирилгани, Тошкентда ўтказиладиган Осиё стол тенниси чемпионати рамзи тақдим этилгани, Беҳруз Каримов жамоасининг Швейцария чемпионатидаги ғалабаси ва Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубоги финал босқичига йўл олгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Юртимизда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов,
Ёқуб Мелибоев, ЎзА