Ҳиндистонда сайлов комиссияси раҳбари истеъфоси талаб қилинган норозилик намойиши кучаймоқда
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида оммавий норозилик давом этяпти.
“Reuters” ахборот агентлиги хабар беришича, минглаб ёш намойишчи ва мухолифат партиялари вакиллари мамлакат пойтахти ва Мумбайда сайлов комиссияси раҳбари Гянеш Кумар истеъфосини талаб қилмоқда. Полиция учинчи кун кетма-кет намойишчиларни ҳибсга оляпти.
Мухолифат етакчилари Раж ва Уддхав Теккерей акцияга бошчилик қилиб, сайловчилар рўйхатидаги ўзгаришни бекор қилишга чақирган.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, Деҳлида намойишчилар кечқурун тўплана бошлаган ва полиция айримларни ушлаган. Полиция қўлга олинганлар сони ёки уларнинг шахси бўйича изоҳ бермаган. Охирги икки кун ичида пойтахт полицияси йиғилишга тўсқинлик қилиб, ўнлаб одамни ҳибсга олди.
Кўпчилик кейинроқ озод қилинди. Полиция уларнинг баъзиларига нисбатан шаҳарда оммавий йиғилишни тақиқловчи буйруқни бузишда айблаб, жиноий иш қўзғатди.
А.Маматов, ЎзА