Ҳиндистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради
Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Су-30 МКИ жанговар самолёти сешанба куни Махараштра штатида ҳалокатга учраган. Икки учувчи фавқулодда сакрашни амалга оширган. Афсуски, улар жароҳатланган.
NDTV телеканали хабарида полиция ходими ҳарбий учоқ қишлоқ яқинида далага тушгани тўғрисида маълумот берган.
Самолёт қулаган жойга зудлик билан маҳаллий полиция ва тезкор ёрдам хизмати етиб келиб, учувчиларга тиббий ёрдам кўрсатган.