Ҳиндистон Бош вазири ТДШУдаги Маҳатма Ганди марказига ташриф буюрди
Ҳиндистон тили ва маданиятига Ўзбекистондаги юқори қизиқиш икки давлат ўртасидаги таълим ҳамкорлигини янги босқичга кўтармоқда. Бу қандай имкониятларни яратмоқда?
Ташриф чоғида меҳмонларга марказ фаолияти, хусусан, Ҳиндистон тарихи ва тилини ўрганиш йўналишлари таништирилди.
Шунингдек, “Hindi Speaking Club” талабларнинг амалий кўникмаларини оширишида муҳим майдон экани қайд этилди. Учрашувда икки мамлакат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, халқаро анжуманлар ўтказилаётгани таъкидланди.
Ҳиндистон томони Ўзбекистонда ҳинд тили ва маданиятига қизиқиш юқори эканини юқори баҳолади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Bvt205ychug" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, ЎзА